Шомуродов Римга келди!

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Женоа” ҳужумчиси Элдор Шомуродов Италия пойтахти Рим шаҳрига етиб келди. Бу ҳақда биринчи бўлиб Tuttomercatoweb сайти ахборот тарқатди.

31 июль куни Элдор Шомуродов Рим шаҳрида “Рома” учун тиббий кўрикдан ўтади. Тиббий кўрикдан сўнг ўзбекистонлик футболчи “Рома” билан расмий шартнома имзолайди.

“Рома” ва “Женоа” раҳбариятларининг Элдор Шомуродов трансфери бўйича келишувига кўра, ҳамюртимиз бир мавсум давомида ижара асосида тўп суради. Бунинг учун римликлар Генуя клубига 2,5 миллион евро миқдорида ижара пули тўлайди. “Рома”да ўзбекистонлик ҳужучининг трансфер ҳуқуқини 17,5 миллион еврога сотиб олиш имкони бор.

158287165_4367517569925796_6818305316766061551_o

Шомуродов маълум миқдордаги ўйинларда иштирок этса ёки “Рома” янги мавсум охирида Европа Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга кирита олса, бу трансфер автоматик тарзда амалга оширилади. Яъни, Шомуродов “Рома”нинг тўлақонли аъзосига айланади.

“Женоа” Шомуродовнинг кейинги трансферидан ҳам 10 фоиз улуш олиши белгиланган.

“Рома” Шомуродов билан 2026 йилнинг ёзигача шартнома тузиши кутилмоқда. Маълумотларга қараганда, легионеримиз пойтахт клубида бир мавсум учун 2 миллион евро маош олиши келишилган экан.

Элдор Шомуродов бугун тиббий кўрикдан ўтиб, расмий шартнома имзолаш маросмини якунлаганидан кейин,  1 август куни Потугалияга йўл олади. Дозе Моуриньо жамоани янги мавсумга ўз юртида тайёрлашни маъқул кўрган ва айни пайтда “бўрилар” шу мамлакатда ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.

188882852_4594841867193364_7776776766748416299_n

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов “Маъал” футбол академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Истеъдодли футболчимиз Ўзбекистон чемпионатида 2014 йилда дебют қилган.  “Машъал” сафида ўнта учрашув ўтказганидан кейин “Бунёдкор” сафига қўшилди.

2015-2017 йиллар давомида тошкентликлар шарафини ҳимоя қилган Элдор миллий чемпионат ўйинларида 66 маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 18 маротаба аниқ нишонга олди.

Ҳамюртимиз 2017 йили Россия премьер-лигасига йўл олди ва уч мавсум давомида “Ростов”да тўп тепди. Россия чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қила олган Элдор Европанинг қатор клублари эътиборини қозонди. Унга бир неча клублардан таклиф бўлишига қарамай, 2020 йилнинг кузида “Ростов” ўзбекистонлик ҳужумчисини “Женоа”га трансфер қилди. Генуяликлар юу трансфер учун 7,5 миллион евро тўлади.

Кучли бешлик чемпионатлари орасида мураккаблиги билан ажралиб турадиган А Серияда Шомуродов дебют мавсумини муваффақиятли ўтказди. Истеъдодли ҳужумчимиз Италия футболига тез мослаша олди ва А Серия ҳамда мамлакат кубоги доирасида жами 32 маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини саккиз маротаба ишғол қилди ва икки марта жамоадошларига голли пас узатди.

18480589_0_0_1115_836_1920x0_80_0_0_3523e11ec0561b3ce8ab7e5edc56a6ce

Элдор Шомуродовга “Ювентус”, “Милан” ва “Рома”дан жиддий қизиқиш бўлди. Ҳамюртимиз учун курашда “Рома”нинг ҳаракати самарали якунланди ва Шомуродов ушбу клуб футболчисига айланмоқда.

Transfermarkt портали Элдор Шомуродовнинг трансферини 7 миллион еврога баҳолаётган бўлса-да, “Рома” ўзбекистонлик ҳужумчини қўлга киритиш учун 20 миллион евро миқдорида харажат қилмоқда.

Шомуродов голлар ҳисобини очди!

Ҳамма ҳам Шомуродов бўлолмайди!

Шомуродов мутахассислар фикрини ўзгартирди!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shahzod_andmi
31/07/2021 16:12
Roma yechlga yo'llanma ololmasa Eldor genoaga qaytadimi?

Минбар

Барча блоглар