Шомуродовга қизиқаётган

Бельгиялик мутахассис Филипп Клеман “Брюгге” клуби бош мураббийлигини тарк этди.

47 ёшли Клеман “Монако” бош мураббийи лавозимига тайинланли. У бу лавозимда яқинда истеъфога чиқарилган Нико Ковачнинг ўрнини эгаллади.

Филипп Клеман янги жамоаси билан 2024 йилга қадар шартнома имзолади.

Эслатиб ўтамиз, “Монако” 19 турдан сўнг Франция чемпионатида 29 очко тўплаган ҳолда 6-ўринни эгаллаб турибди.

Бундан аввалроқ "Рома"даги ҳамюртимиз Элдор Шомуродовга айнан "Монако"дан қизиқишлар мавжудлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×