Шомуродовга янги рақобатчи келади

“Женоа” ёзги трансферлар вақтида “Наполи” ҳужумчиси Адам Унасни трансфер қилмоқчи. Жазоирлик футболчининг неаполликлар билан шартномаси келаси йили ёзда якунланади ва шунинг учун “Наполи” уни сотиб юборишга тайёр.

Адам Унас “Наполи”нинг асосий таркибига кира олмаяпти. У якунланган мавсумни “Кальяри” ва “Кротоне” жамоаларида ижарада ўтказди. Жами 22 та учрашувда майдонга тушиб, тўртта гол уришга муваффақ бўлди.

“Женоа”нинг бу футболчини олиши осон бўлмайди. Чунки унга “Сампдория”,  “Эмполи”, “Болонья”, “Олимпиакос” каби жамоалардан таклифлар бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҳужум “Женоа”нинг энг кучли чизиғи ҳисобланади.  Асосий таркибга кириш учун Маттиа Дестро, Горан Пандев, Элдор Шомуродов, Жанлука Скамакка, Марко Пьяцца, Жузеппа Касо, Дариан Малес,  Яя Каллон каби футболчилар ўзаро рақобатлашади.

Ўзбекистон Яманни базўр ютганига ишонманглар!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!