Шота Арвеладзе яна

2020 йилги мавсум якунланганидан сўнг Шота Арвеладзе "Пахтакор" клуби бош мураббийлигини тарк этганди. Грузиялик мутахассис Тошкентдаги фаолияти якунланганидан сўнг дам олмоқда.

Шота Арвеладзега бир қатор таклифлар бўлди. Бироқ у ҳозирча, вариантлардан бирига розилик бермади. Лекин Арвеладзе мамлакатидаги ёш футболчиларга вақти-вақти билан мастер класс ўтамоқда. 

Куни кеча грузиялик мураббий инстаграмдаги саҳифасига ўзи тўп тепган "Динамо" Тбилиси ва "Локомотив" Тбилиси футболчиларига мастер класс ўтаб берган суратларини жойлади. Ушбу жараёнда мураббийнинг "Пахтакор" формасида ҳаракат қилганлигини кўриш мумкин.

photo_2021-12-10_13-26-52

photo_2021-12-10_13-26-52 (3)

photo_2021-12-10_13-26-52 (2)

photo_2021-12-10_13-26-52 (4)

Арвеладзе Ўзбекистондаги фаолияти давомида "Пахтакор" билан 2 бор мамлакат чемпионлиги ва 2 марта кубок соҳибига айланган. Айни пайт унинг ўрнига Питер Хюистра "шерлар"ни бошқармоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Кахрамонжон Сафаров
10/12/2021 14:53
Бошка кийим топа олмаган шекили Пахтакордан топганларини секин-секин кийиб юргандирда шу хам янгиликми
&
Лучше Насаф
10/12/2021 15:01
Бошка кийими йукми дейман
Абдуллаев Шариф
11/12/2021 20:43
Пахтакор,яхши бу экипировкаларни тортиб олиб колмас экан,Бунедкордек.Футболчини шахсий шкафчасини футболчига айтмасдан титиб олиб куядиган клублар бор,бизда.

×