“Сити” юлдузи “Барса”ни қутқаришга тайёр

“Барселона” раҳбарияти Хосеп Гвардиола тузгар таркибга киришга қийналаётган Раҳим Стерлинг трансферига қизиқаётган эди. Каталонияликлар ҳужумкор футболчини январда ижарага олиб, кейинчалик унинг трансферини тўлиқ сотиб олишни режалаштирмоқда.

Асосий таркибдаги жойидан айрилган ва ўйин сифати пасайиб бораётган Стерлингнинг ўзи ҳам Манчестердан кетишга қарши эмас. Айниқса, “Барселона”дек машҳур жамоадан таклиф бўлаётгани Раҳимга жуда маъқул келмоқда.

Стерлинг жорий мавсумда еттита учрашувда қатнашганига қарамай, атиги битта гол урди холос. Унинг шартномаси 2023 йилнинг ярмигача давом этади. “Шаҳарликлар” юлдузининг трансфери 90 миллион еврога баҳоланмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Humoyun Mirzo Mamatqulov
07/10/2021 22:27
Sterling kerak Emas bo'lmaydi