“Сити”га ўтсам аҳмоқлик бўлади!

Мёнхенгладбахнинг “Боруссия” жамоасида порлай бошлаган Лука Нец ўзига “Манчестер Сити”дан қизиқиш бўлаётганига муносабат билдирди. 18 ёшли вундеркинд машҳур гранднинг таклифига рад жавобини берди.

- Менинг ёшимда “Манчестер Сити”га ўтиш аҳмоқлик бўлади. Ҳозирча ҳеч қандай таклифни қабул қилмайман. Фаолиятимни ривожлаштириш борасида ўз режам бор. Англия премьер-лигасида ўйнашга ёшлик қиламан, - деди Лука Нец.

Лука Бундеслигадаги энг ёш футболчилардан ҳисобланади. У Германия чемпионати юқори лигасида жорий йилнинг бошида дебют қилганди.

Ёш ҳимоячи жорий мавсумда бешта учрашувда майдонга тушди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)