“Спартак” “Барса” устидан кулди

“Спартак” матбуот хизмати 4 октябрь куни фейсбук ва инстаграм ижтимоий тармоқларда юз берган узилишларга “Барселона” мисолида изоҳ қолдирди.

Москва клуби матбуот хизмати ходимлари твиттердаги саҳифасида “Барселона” ҳам бу ижтимоий тармоқлар каби пастга қуламаган эди”, деб ёзди.

Маълумки, Каталония клуби Лионель Месси кетганидан бери ҳали ўзига келгани йўқ. Рональд Куман шогирдлари жорий мавсумда Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида иккита учрашувда рақиб дарвозасига бирорта зарба йўллай олгани йўқ. Ла Лигада ҳам каталонияликлар мухлислар кутган натижалардан анча узоқда юрибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!