SPORTS.uz Белград-2021. Абдумалик Халаков иштирокидаги жанг якунланди

Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда. 

Ўзбекистон учун бугунги кундан ўрин олган учинчи жанг бошланиш арафасида. Абдумалик Халаков (-60 кг) словениялик Тедач Сернога билан жанг ўтказади. Унинг чиқиши Тошкент вақти билан тахминан 22:15да бошланади (А ринг).

sportsuz_abdumalik-14

Боксчилар рингга чиқиб келишди. Ҳамюртимиз қизил либосда, унинг рақиби кўк формада ҳаракат қилади.

Биринчи раунд бошланди.

Илк сониялардан Халаков тезкор ҳаракатлари билан ажралиб турди. Унинг иккилик кетма-кет зарбалари аниқ бўлди. Аммо кейинчалик рақиби ҳам унга қаршилик кўрсата бошлади.

Биринчи тайм бизнинг фойдамизга 5:0.

Биринчи раунд якунланди.

Иккинчи раунд бошланди.

Халаковнинг техникасига қойил қолса арзийди. Ажойиб ҳаракатлар. Вакилимиз яккалик зарбаларини аниқ йўлламоқда. Словениялик боксчининг ҳам иккилик зарбаси кучли чиқди. Абдумалик иккинчи раундда зарбалар ўтказиб юборди. Лекин қарши зарбалар ҳам йўқ эмас.

Иккинчи раунд ҳам бизнинг фойдамизга 5:0.

Иккинчи раунд якунланди.

Учинчи раунд бошланди.

очколарни ўз ҳисобига ёздириб қўйган Халаков энди бемалол жанг қиляпти. Яккалик зарбалари аниқ ва кучли кўриниш оляпти.

Ҳисоб очилди. Абдумалик зарбаси билан рақибини йиқитди. У жангни давом эттира олмади. 

Жанг якунланди. Халаков кейинги босқичда. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар