SPORTS.uz Белград-2021. Абдумалик Халаков: Мухлисларга жавоб бера олмаяпман

  • 29 октябрь, 2021, 22:16
  • 1
  • Бокс

Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда. 

Абдумалик Халаков (-60 кг) бугун вакилларимиз иштирокидаги учинчи жангда рингга чиқди. У македониялик Жасин Лямага қарши тўққнашувда устунликка эришиб, кейинги босқичга йўл олди.

- Мураббийларнинг барча кўрсатмаларини бажардим, деб ўйлайман. Мураббийлар шошилмасдан ҳаракат қилишим, кераклигини уқтиришди. Чунки бу ерга келиб, 5 кундан сўнг жанг ўтказдим. Бундай паллада жанг ўтказиш қийинлигини айтишди.

Кейинги жанглардан ҳаракатларимиз очилиб боради. Сабаби, биринчисини бошлаб олиш ҳар доим қийин бўлади. Рингни ва рақибни сезиш лозим.

Мураббийларимиз енгилроқ ҳаракат қилиб, кўп ҳам олдинга ўтмаслигимни айтишди. Кейинги сафар бундай ҳам ёрқинроқ жанглар ўтказишга уринаман.

Инстаграмга кирган пайтим кўплаб мухлислар ёзмоқда. Бундан хурсандман, лекин уларга жавоб бера олмаяпман. Хатто ота-онам билан ҳам гаплаша олмаяпман. Хаёлим фақат шу жаҳон чемпионатини ютиш. шуни мақсад қилганман. Ўзбекистон байроғини нафақат мен, балки бошқа жамоадошларим ҳам юқорига кўтаришни мақсад қилиб келишган, - деди боксчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
29/10/2021 22:55
Жуда тўғри Абдумалик ҳозир фақат навбатдаги жанглар, финал ва чемпионлик ҳақида ўйлаш керак. Қолгани ғалабалардан сўнг бўлади. Чалғиш шарт эмас. Фақат бокс 6-ноябргача жанглар қолгани ундан сўнг. Олға Абдумалик.