SPORTS.uz Белград-2021: Бугун 3 нафар ўзбекистонлик боксчи жанг ўтказади

Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Бугун уч нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилади. Дастлаб Миразизбек Мирзахалилов (-57 кг) АҚШ вакили Жамал Херлейга қарши жанг ўтказади. Жанг Тошкент вақти билан тахминан 16:15дан сўнг бошланади.

Оғир вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Лазизбек Мулложонов (+92 кг) эронлик Пуриа Амири билан жанг ўтказади. Бу жанг тахминан 19:30дан кейин старт олади.

Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-67 кг) эса фаластинлик Ахмед Харара билан рингга чиқади. Биз учун куннинг охирги жанги тахминан 22:50га яқин бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар