SPORTS.uz Белград-2021. Бугун Ўзбекистон шарафини 4 боксчи ҳимоя қилади

  • 1 ноябрь, 2021, 15:55
  • 3
  • Бокс

Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда. 

Бугун Ўзбекистон шарафини 4 нафар боксчимиз ҳимоя қилади. Дастлаб Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-67 кг) япониялик Севонрец Оказава билан жанг ўтказади. Беллашув Тошкент вақти билан тахминан 18:15дан кейин старт олади (А ринг).

Саиджамшид Жафаров (-75 кг) озарбайжонлик Миршариф Козимзода билан тўқнаш келади. Жанг тахминан Тошкент вақти билан 19:45 бошланади (В ринг).

Мужибулло Турсунов (63,5 кг) Хитой Тайпейи вакили Чу Эн Лаига қарши Тошкент вақти билан тахминан 23:30да бошланади (В ринг).

Одилжон Асланов (-80 кг) америкалик Роббий Гонсалесга тўқнаш келади. Жанг Тошкент вақти билан тахминан 01:00да бошланади (В ринг).

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ашуров Бахтийор
01/11/2021 10:14
Боксчиларимизга омад!!!
&
Бухорий Шариф
01/11/2021 01:50
Зўр жанглар. Ғалаба кутамиз.. олға йигитлар.
Anvar Abduazizov
01/11/2021 15:46
Allohni o‘zi qo‘llasin