SPORTS.uz Белград-2021: Ҳасанбой Дўсматов ва Шоҳжаҳон Абдуллаев қайтмоқда...

Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.

26-27 октябрь кунлари Ҳасанбой Дўсматов ва Шоҳжаҳон Абдуллаев рингга кўтарилди ва имкониятни бой берди. Ҳасанбой қозоғистонлик Сакен Бибосиновдан енгилган бўлса, Шоҳжаҳон бельгиялик Виктор Шельстритга қарши жангда нокаутга учради.

Шу тариқа, бу икки боксчимиз илк босқичдаёқ жаҳон чемпионати билан хайрлашди. SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, Дўсматов ва Абдуллаев бугун Ўзбекистонга қайтиб кетади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)