SPORTS.uz Белград-2021. Лазизбек Муллажонов иштирокидаги жанги якунланди

  • 2 ноябрь, 2021, 20:16
  • 0
  • Бокс

Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳал қилувчи паллада. Мусобақада нимчорак финаллар якунланди. Энди навбат чорак финалларга.  

Лазизбек Муллажонов (+92 кг) арманистонлик Давид Чалоян билан рингга кўтарилди.

Биринчи раунд бошланди.

Ҳамюртимиз яккалик зарбалари бермоқда. Чап ва ўнг қўлда биттадан зарба йўллади. Рақиби ҳам бунга жавобан бир марта унинг юзини нишонга олди.

Арманистонлик боксчи бироз жонланди. У ҳам имкон қадар вакилимизни қаршилик кўрсатишга уриняпти. 

Биринчи раунд бизнинг фойдамизга 5:0.

Иккинчи раунд бошланди.

Кетма-кет зарбалар икки боксчидан ҳам. Клинч ҳолати. Лазизбек уч марта рақибининг юз қисмига зарба йўллади. Яна шундай уринишлар. Ажойиб. Очиқ жанг кўрмоқдамиз.

Ҳамюртимиз рақибининг қорин қисмига 2 бор зарба берди. Энди юз қисмига 2 марта кучли зарба йўллади. Рақиб бироз ҳолдай тойди.

Иккинчи раунд арманистонлик боксчи фойдамизга 3:2.

Учинчи раунд бошланди.

Уххх қандай зарбалар ўтказиб юборди Лазизбек. Бўшашмаслик лозим. Очколар жамғариш керак. Зарбалар бериш даркор. Ҳакамларга иш қолдирмаслик керак.

Муллажонов ўнг қўлда яна зарбалар берди. Ўзи ҳам мосуво ққолмади. Ҳаракат қилиш керак. биргина кучли зарба рақибни йиқитиши мумкин. Клинч ҳолати...

Қарама-қарши зарбалар берилмоқда.

Жанг якунланди. Ҳакамлар арманистонлик боксчининг ғалабасини қайд этишди.       

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!