SPORTS.uz Белград-2021. Қозоғистонлик боксчилар катта миқдордаги пул мукофотлари билан тақдирланади

  • 7 ноябрь, 2021, 04:51
  • 5
  • Бокс

Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунланди. 5-6 ноябрь кунлари финаллар ўтказилди, 13 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Мусобақада Қозоғистон терма жамоаси 5 та медални қўлга киритди (2 та олтин, 2 та кумуш ва битта бронза). Натижада қозоғистонликлар умумжамоа ҳисобида Кубадан сўнг иккинчи ўринни эгаллади.

AIBA ташкилоти ғолиб ва совриндорларга мукофот пулларини эълон қилганди. Унга кўра 1-ўрин соҳиби 100 минг, 2-ўрин эгаси 50 минг ва 3-ўринни банд этган боксчи 25 минг АҚШ долларига эга бўлади.

Шунингдек, Қозоғистон бокс федерацияси президенти Кенес Ракишев чемпионларни 70 минг АҚШ доллари, кумуш медаль соҳибларини 50 минг AҚШ доллари ва бронза медали эгасини 30 минг AҚШ доллари билан тақдирлайди. Бу ҳақда Қозоғистон бокс федерацияси расмий сайтида хабар берилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
07/11/2021 21:55
Ҳакамлик ҳаммасини ҳал қилди. 1 тийинга қиммат чемпионат бўлди. Капейка...
&
Muhammad Ali 07
07/11/2021 06:05
Adashmadizlarmi umumjamoa hisobda AQSH ikkinchi bōldiyov ikkita oltin 3ta kumush bilan
Бердибек Асилхан
07/11/2021 09:52
АҚШ 2 Алтын 2 күміс алды.
Қазақстан 2 Алтын 2 ,күміс 1 қола алып АҚШ тан озып кетті
Umrbek Egamberganov
07/11/2021 10:47
Нима деябсан 2кола,1фанта деб. Судяла битта козикка утирди дегин хамма тушунади.