SPORTS.uz Белград-2021. Саиджамшид Жафаров: Япониялик боксчининг кучли томонини сезмадим. Аммо...

  • 31 октябрь, 2021, 00:05
  • 0
  • Бокс

Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда.

Кун доирасидан ўрин олган биз учун охирги жангда Саиджамшид Жафаров (-75 кг) япониялик Юито Мориваки билан рингга чиқди. Беллашувда ҳамюртимиз ишончли ҳисобда ғалаба қозониб кейинги босқичга йўл олди. 

Энди у озарбайжонлик Козимзода Миршариф билан 1 ноябрь куни нимчорак финалда тўқнаш келади.

Ғалабадан сўнг Саиджамшид Жафаров SPORTS.uz сайтига ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Жангдан жангга очилиб кетяпман. Бу гал аввалги жангдан кўра рақибнинг жигар қисмига зарбалар беришга урғу бердим. Шунинг учун жанг ижобий якунланди.

Япониялик боксчининг кучли томонини сезмадим. Аммо ҳимояси кучли экан. Мухлислар дуо қилиб турса, юртимизга ғалаба билан қайтамиз, - деди боксчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!