SPORTS.uz Белград-2021. Шаҳобиддин Зоиров жангида кутилмаган натижа қайд этилди

Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда. 

Бугун Ўзбекистон шарафини 4 нафар боксчимиз ҳимоя қилади. Дастлаб Шаҳобиддин Зоиров (-54 кг) япониялик Томоя Цубойига қарши рингга кўтарилади. Жанг Тошкент вақти билан 17:00да бошланади (В ринг).

Боксчилар чиқиб келишди. Ҳамюртимиз кўк либосда, унинг рақиби қизил формада ҳаракат қилади.

Биринчи раунд бошланди.

Япониялик боксчи икки бор яккалик зарбалари беришни уддалади. Зоиров ҳам қарши зарбалар йўллади. Шаҳобиддиннинг рақиби техникаси яхши эканлигини намойиш этмоқда.

Ҳамюртимиз ўнг қўлда кучли зарба бера олади. Айнан шу зарбани кутмоқда. Аммо орада чап қўлда чалғитувчи зарбалар беряпти. Илк раундда 3:2 ҳисобида устунликка эришдик.

Биринчи раунд якунланди.

Иккинчи раунд бошланди.

Бу раундда боксчилар бироз эҳтиёткор ҳаракат қиляпти. Зарбалар камроқ. Лекин тажрибали Зоиров имкон қадар зарбалар бермоқда... Рефери бу раундда боксчиларни кўпроқ ажратиш билан оввора бўляпти.

Иккинчи раунд якунланди.

Учинчи раунд бошланди.

Япониялик боксчи ўнг қўлда яккалик зарбалар бермоқда. Унинг бу уринишлари аниқроқ чиқяпти. Зоиров бунга қандай жавоб беради. Вакилимиз яна битта зарба ўтказиб юборди.

Тайм озирларига яқин очиқ жанг кузатмоқдамиз. Боксчилар кетма-кет зарбалар йўлламоқда.

Жанг якунланди. Ҳакамлар қарорига кўра кутилмаганда япониялик боксчи чорак финалга йўл олди - 3:2. Зоиров ва мураббийлар штаби натижадан ҳайратда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
31/10/2021 17:36
Апеллатция бериш керак қайта кўриб чиқсин. 2-Раунд.ютдику Шаҳобиддин қандай 1 раундда Япон олди умуман тушунмадим. Протест кутиб қоламиз. Адолатсизликлар давом этмоқда.
&
Бухорий Шариф
31/10/2021 17:35
Апеллатция бериш керак қайта кўриб чиқсин. 1-Раунд қандай 1 раундда Япон олди умуман тушунмадим. Протест кутиб қоламиз. Адолатсизликлар давом этмоқда.

Минбар

Барча блоглар