Станислав Андреев: Сизлар қалбимда қоласизлар!

Аввал хабар берганимиздек, тажрибали ҳимоячи Станислав Андреев “Металлург”дан кетди.

Андреев бир неча мавсум тўп сурган жамоасидан кетар экан, қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

-Мен ажойиб дўстларим, ўртоқларим ва "Металлург" клуби раҳбариятига катта ва самимий раҳмат айтмоқчиман. Қадрдонларим, сизлар ҳамиша менинг таянчим, суянчим бўлдингиз, мен учун ҳақиқий ака-ука, содиқ сафдош бўлдингиз. Жамоадаги машаққатли меҳнатингиз ва керакли вақтда ёрдам берганингиз учун, жамоадаги илиқ ва дўстона муҳит, ажойиб кайфият ва оптимистик муносабат учун раҳмат. Барчангизга муваффақиятлар, улкан ғалабалар тилайман. Сизлар менинг қалбимда абадий қоласизлар, барчангизни жуда соғинаман, ҳаммаси учун яна бир бор раҳмат!

Эслатиб ўтамиз, Станислав Андреев 2018-2021 йиллар мобайнида “Металлург” таркибида 90 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 12 та гол ёздириб қўйди. 

Бундан аввалроқ Андреев "Навбаҳор" йиғинида иштирок этаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!