Стерлинг

"Манчестер Сити" вингери Рахим Стерлинг "Барселона"нинг асосий трансфер мақсадига айланиб улгурди. Бироқ бу харидни амалга ошириш каталонияликлар учун қийин бўлиши кутилмоқда. 

"Marca" нашрининг маълум қилишича, "шаҳарликлар" англиялик футболчи трансфери учун 80 миллион евро олишни истамоқда. 

Аввалроқ, "кўк-анорранглилар" Стерлингни қишда ижрага олиши мумкинлиги ҳақида ҳам хабарлар чиқаётганди. 

Таъкидлаш жоиз, Рахим айни дамда "Сити"даги мавқеидан норози. Агар кўпроқ ўйин амалиёти берилмаса, у янги чорловларни қабул қилиши мумкин. 

Маълумот учун, 26 ёшли футболчи бу мавсум жами 11 та ўйинда иштирок этиб, ҳисобига 1 та гол ва 1 та ассист ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар