Стерлинг: Танқидларга эътибор бермасликни ўргандим

Англия терма жамоаси ҳужумчиси Рахим Стерлинг ўзига нисбатан бўладиган танқидлар ҳақида гапирди.

“Менинг Англия терма жамоасидаги фаолият йўлим қийин бўлди. Илгари, тўпга тегишимдан олдин ҳам адолатсиз танқидларга дуч келганман. Ёшлигимда бу билан курашиш менга қийин эди.

Баъзи нарсалар сизга таъсир қилиши мумкин. Эҳтимол сиз бу фикрга қўшилмассиз, аммо журналист ёки собиқ футболчининг биттагина изоҳи сизнинг миянгизда қолиши мумкин. Тажриба орқали мен бу нарсаларга эътибор бермасликни ўргандим”, - деди Стерлинг BBC га берган интервьюсида.

7 июль, чоршанба куни Англия терма жамоаси “Евро-2020” ярим финалида Данияга қарши майдонга тушади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар