Сульшернинг ўрнига қайси мураббий келиши аниқ

"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти жамоа бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер ўрнига келиши мумкин бўлган асосий номзод ким бўлишига ойдинлик киритиб олди.

Tuttomercatoweb хабарига кўра, норвегиялик мутахассис истеъфога чиқарилган тақдирда “қизил иблислар” Антонио Контени таклиф қилишмоқчи. Айтиш керакки, италиялик мутахассис МЮнинг таклифига оғзаки розилик билдирган.

Қайд этилишича, Сульшернинг жамоадаги тақдири “Тоттенхэм”, “Аталанта” ва “Манчестер Сити”га қарши ўйинлардаги натижаларга боғлиқ. Агар унинг жамоаси ушбу баҳсларда муваффақият қозонса, у ўз лавозимини сақлаб қолиши мумкин.

Контенинг сўнгги иш жойи Миланнинг "Интер" клуби бўлган эди. У “нерадзуррилар” бошқарувини шу йилнинг май ойи охирида тарк этганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар