Сульшернинг ўрнига уч номзод

“Манчестер Юнайтед” клубига эгалик қилувчи Глейзерлар оиласи тез орада Уле-Гуннар Сульшерни истеъфога чиқариб, унинг ўрнига бошқа мутахассисни таклиф этиши мумкин.

Маълумотларга қараганда, жамоага бош мураббийликка муносиб уч нафар номзод бор. Улардан биринчиси – Антонио Конте “Интер”дан кетганидан бери ишсиз юрибди. У “Манчестер Юнайтед”ни қабул қилиб олишга тайёр ва Глейзерлардан таклиф кутяпти.

Иккинчи вариант “Реал”ни топширганидан кейин иш топмаган Зинедин Зидандир. Франциялик мутахассис ўз мамлакати терма жамоасини бошқаришни орзу қиляпти. Лекин федерациядан унга қўнғироқ бўлгани йўқ. Шу боис, Зидан Англияга жўнаб кетиши мумкин.

Глейзерлар оиласи Брендан Рожерсга ҳам иш таклиф қилиши эҳтимолдан ҳоли эмас. МЮнинг америкалик хўжайинлари “Лестер”ни кучли клублар қаторида олиб юрган Рожерснинг мухлиси ҳисобланади.   

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)