Суперлига. “Андижон”нинг АГМКга қарши ўйини Олмалиқда бўлиб ўтади

Суперлига 11-туридан ўрин олган “Андижон” — АГМК ўйини прожектор билан боғлиқ муаммо сабабли Андижонда ўтказилмайди. Бу ҳақда ЎзПФЛ расмий сайти хабар тарқатди.

“Андижон” футбол клуби мазкур турни номинал мезбон сифатида ОКМК спорт мажмуасида ўтказиш таклифини берди ва бу борада ҳар икки клуб ўзаро келишиб олди. Учрашув 27 июнь — якшанба куни 20:00 да старт олади.

Аввалроқ “Сурхон” ҳамда “Пахтакор” клубларининг 11-турдан жой олган ўйинлари Тошкент шаҳрида ўтиши маълум қилинганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар