Суперлигада бундай жамоа қолмади

Кеча Ўзбекистон Суперлигасида 12-тур ўйинлари старт олди. Кун доирасидан ўрин олган "Турон" - "Металлург" учрашувида тарихий натижа қайд этилди.

Яйпанда бўлиб ўтган беллашувда мезбонлар 2:0 ҳисобида зафар қучишди. Ушбу муваффақият "Турон" учун Суперлигадаги илк ғалабага айланди. Бунинг учун уларга 12 тур керак бўлди. "Турон" бунга қадар 4 бор дуранг қайд этганди холос.

Бир неча кун аввал "Турон" клуби бош мураббийлигига тайинланган Игорь Шквирин жамоанинг дастлабки ғалабасини узоқ вақтга чўзиб ўтирмади. Олмалиқда анча йиллар фаолият юритган Шквирин ўзи учун яхши таниш ҳисобланган Тошкент вилоятининг яна бир жамоаси - "Металлург"ни таслим этди.

Шу тариқа, Суперлиганингг ушбу мавсумида ғалаба қозонмаган жамоа қолмади. 

photo_2021-07-03_14-20-07

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар