"Сурхон" тожикистонлик легионер билан келишувга эришиш арафасида
Тошкентда йиғин бошлаган “Сурхон” жамоасида кутилганидек сезиларли ўзгаришлар бошланди.
Яқинда сайтимиз орқали хабар бериб ўтганимиздек, испаниялик Хорди Фабрегат Вальманя клуб бош мураббийига айланди. Мазкур мутахассис янги жамоаси билан йиғинга киришди.
Таркибда ўзгаришлар катта. Испаниялик легионерлар борасида маълумотлар бердик. Шунингдек, тожикистонлик футболчи Зоир Жўрабоев ҳам “Сурхон” клубидан таклиф олди. 24 ёшли ҳимоячи бунгача “Истиқлол” клубида тўп сурган.
Дарвоқе, 2018 йили Жўрабоев Бекободнинг “Металлург” жамоаси шарафини ҳам ҳимоя қилган. Агар томонлар келишувга эришса, Тожикистон терма жамоаси ҳимоячиси янги мавсумни “Сурхон” таркибида ўтказади.
Фикрлар