Текинга келган Агуэронинг йўқлиги “Барса”га 40 миллион еврога тушади

Ёзда эркин агент сифатида “Барселона”га бепул қўшилган Серхио Агуэро каталонияликлар сафида бир неча учрашувда иштирок этди. Бироқ, сўнгги ўйинда юрагидаги муаммо туфайли шифохонага ётқизилди.

Аргентиналик юлдузни текширувдан ўтказган шифокорлар у бошқа майдонга қайтмаслиги ҳақида ҳам хулоса берди. Энди Каталония клуби мутасаддилари янги ҳужумчи топишга мажбур бўлмоқда.

Ҳозирча, уларнинг нишонида “Зальцбург” ҳужумчиси Карим Адейеми турибди. Австрия Бундеслигасида тинимсиз гол ураётган футболчининг нархи ҳам борган сари кўтарилиб боряпти. Энди бу футболчини олиш учун “Барселона” 40 миллион евро тўлаши керак бўлади.

19 ёшли германиялик тўпурар жорий мавсумда 22 та учрашувда 15 та гол урди ва бир жуфт голли пас муаллифи бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар