Тез орада Алиссон ва "Ливерпуль" ўртасида "янгилик" бўлади

Бразилиялик дарвозабон Алиссон Бекер тез орада "Ливерпуль" билан меҳнат шартномасини узайтиради.

Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, 28 ёшли посбон ва Мерсисайд клуби ўртасида имзоланадиган янги шартнома 2025/2026 йилги мавсум охирига қадар амал қилади. Тез орада томонлар бу борадаги музокараларни якунлайди ва шартномани имзолайди.

Алиссон “Ливерпуль” сафида 2018 йилнинг ёзида “Рома”дан кўчиб ўтган эди. У ўтган уч мавсум давомида жами 130 та учрашув ўтказди ва унда ўз дарвозасидан 104 та гол ўтказиб юборди.

Англия премьер-лигасининг янги мавсуми 13 августда бошланади. "Ливерпуль" мавсумдаги илк учрашувини 14 август куни "Норвич"га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!