Тезкор! АПЛда яна бир ўйин коронавирус туфайли қолдирилди

Бугун тунда бўлиб ўтиши кутилаётган АПЛ 17-туридан ўрин олган "Лестер" - "Тоттенхэм" учрашуви "шпорлар" сафида коронавирус билан касалланиш ҳолатлари қайд этилганлиги сабабли номаълум муддатга қолдирилди.  Бу ҳақда мусобақа расмий саҳифаси хабар тарқатди.

Ҳозирча, ушбу ўйиннинг ўтказилиш санаси маълум эмас. Шунингдек, Лондон клуби сафида айнан ким коронавирусга чалингани ҳам ошкор қилинмади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Брентфорд" - "Манчестер Юнайтед" баҳсини Англияда янги омикрон коронавирус штаммининг авж олаётгани туфайли қолдирилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!