Тезкор хабар! Машарипов терма жамоанинг навбатдаги йиғинида иштирок этмайди!

Яхши биласиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси октябь ойидаги ФИФА кунларида иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. 

Иорданияда бўлиб ўтадиган мазкур йиғин давомида Сречко Катанец шогирдлари 9 октябрь куни Малайзия, 12 октябрда эса Иордания терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, Саудия Арабистони чемпионатида ҳаракат қилаётган легионеримиз Жалолиддин Машарипов мазкур ўйинларда иштирок этмайди. 

"Ал-Насср" клуби етакчи футболчисини эҳтимолий жароҳатдан сақламоқчи. Риёдликлар ОЧЛ чорак финалидан ўрин олган "Ал-Ваҳда"га қарши баҳсда легионеримизга таянишни режа қилган. Бу борада жамоа расмийлари ЎФАга мурожаат қилган ва бу ҳақда тез орада расмий маълумот берилиши кутилмоқда.

Воқеалар ривожини SPORTS.uz да кузатинг!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
28/09/2021 20:31
Бу араблар ўз манфаати йўлида ҳеч нарсадан таб тортишмайди. Жалолиддинни сиқиб сувини чиқаради энди. Жалолга Омад.