ФИФА расмий сайти "The Best" совринини қўлга киритиши мумкин бўлган барча даъвогарлар номини эълон қилди. 

Унга кўра, Карим Бензема ("Реал Мадрид"), Кевин де Брюйне ("Манчестер Сити"), Криштиану Роналду ("Манчестер Юнайтед"), Эрлинг Холанд ("Боруссия" Дортмунд), Жоржиньо, Нголо Канте (иккиси ҳам "Челси"), Роберт Левандовски ("Бавария"), Килиан Мбаппе, Лионель Месси, Неймар (учаласи ҳам ПСЖ) ва Муҳаммад Салоҳ ("Ливерпуль") мазкур рўйхатдан жой олган. 

Қайд этиш жоиз, ғолиблар 22 ноябрдан 10 декабргача овоз бериш йўли орқали аниқланади. Ушбу соврин 17 январь куни топширилади. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар