Тожикистоннинг энг яхши ҳимоячиси

Игорь Шквирин бошқарувидаги “Турон” клуби ёзги йиғинга киришган. Шу билан бирга таркибда ўзгаришларга ҳам қўл уряпти.

Sports.uz сайтига маълум бўлишича, “Турон” клубига тожикистонлик футболчи Фирдавс Чакалов қўшилган.

Маълум бўлишича, у ўтган йили Тожикистоннинг энг яхши ҳимоячиси дея эътироф этилган. Бунга қадар у “Хўжанд” клубида тўп сурган ва ОФК Кубогида ҳам майдонга тушган. “Турон” клуби Чакалов билан шартнома тузишга яқин турибди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар