Токио-2020. Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида нечанчи ўринда бормоқда?

Токиодаги XVI ёзги Паралимпия ўйинларининг 9-куни ҳам ўз ниҳоясига етди. Бугун юртимиз шарафини 9 нафар спортчи ҳимоя қилди.

Пара каноэ баҳсларида иштирок этган 3 нафар ҳамюртимиз - Шаҳноза Мирзаева, Азизбек Абдулҳабибов ва Ҳайитмурод Шерқўзиев тўғридан-тўғри финал йўлланмасини қўлга кирита олмади. Улар энди ярим финал орқали бунга уруниб кўришади.

Пара таэквондо бўйича аёллар ўртасида -49 кг вазн тоифасида қатнашган ҳамюртимиз Зиёда Исоқова ярим финалга қадар етиб борди ва бронза учун курашда мағлуб бўлди. Эркаклар ўртасида -61 кг вазн тоифасида қатнашган спортчимиз Зуҳриддин Тоҳиров ҳам медаль қўлга кирита олмади.

Пара енгил атлетикачиларимиз Дилафруз Аҳмадхонова, Моҳигул Ҳамдамова ва Сабина Суханова ҳам финалда иштирок этишди, бироқ уларга ҳам омад етишмади. Аммо ядро улоқтириш баҳсида қатнашган таниқли спортчимиз Ҳусниддин Норбеков 16.13 метр натижа билан олтин медални қўлга киритди.

Айни дамда Ўзбекистон делегацияси 6 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза, жами 16 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 16-ўринда бормоқда:

16666

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Shavkat Pardaev
04/09/2021 00:06
Журналистлар орқада қолаяпсилар Олтин медаллар сони 7та бўлдику.