"Тоттенхэм" Эриксенни Мбаппедан ҳам қиммат баҳолади

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби раҳбарияти "Барселона"га жамоа ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксеннинг нархини эълон қилди.

El Mundo Deportivo нашрининг маълум қилишича “шпорлар” 26 ёшли даниялик футболчини “Камп Ноу”га 200 млн евродан кам маблағ эвазига қўйиб юборишмоқчи эмас.

Маълумот учун, Эриксен якунланган мавсум “Тоттенхэм” сафида жами 47та баҳсда иштирок этган ва ўз ҳисобига 14та гол ҳамда 13та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!