"Тоттенхэм" клубининг собиқ ҳимоячиси Серж Орье фаолиятини қаерда давом эттириш бўйича бир қарорга келди.

Журналиста Никола Скиранинг маълум қилишича, 28 ёшли футболчи тез орада "Вильярреал" билан шартнома имзолайди. Томонлар 3 йиллик шартнома масаласида ўзаро келишувга эришган.

Эслатиб ўтамиз, Орье ўтган ой "Тоттенхэм" билан шартномасини бекор қилган эди. У шундан буён эркин агент ҳисобланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар