Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

ЦСКА Файзуллаевга рақобатчи топди

Ali Ahmadxo’jayev
Изоҳлар: 0

Унинг нархи 1,2 миллион евро

Москванинг ЦСКА клуби венесуэлалик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Россиянинг маҳаллий нашрлари хабар беришича, ЦСКА “Сочи” футболчиси Сауль Гуарирапани сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи.
21 ёшли венесуелалик футболчи юртдошимиз Аббосбек Файзуллаев ўйнайдиган позицияда яъни чап қанотда тўп суради.

Сауль жорий мавсум Биринчи-лигада битта гол ва 3 та ассист қайт этди. Унинг “Сочи” билан шартномаси 2028 йилгача бўлжалланган. “Трансфермаркт” портали уни 1,2 миллион еврога баҳоламоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ