Айни кунларда пойтахтимиз Тошкент шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини олиб бораётган Игорь Шквирин бош мураббийлигидаги "Турон" сафига яна бир иқтидорли футболчи қўшилди.

Фаолияти давомида “Бунёдкор”, “Қизилқум”, “Андижон” каби клублар сафида ҳаракат қилган қанот ҳимоячиси Суннатилла Абдуллажонов бугун “Турон” билан расман шартномага имзо чекди.

турон2_3

Маълумот учун, иқтидорли ҳимоячи жорий мавсумнинг биринчи қисмини Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби сафида ўтказди ва Суперлиганинг 8 та учрашувида майдонга тушди.

“Турон” футбол клуби Суннатилла Абдуллажоновнинг жамоадаги фаолиятида муваффақиятлар ёр бўлишини тилайди.

"Турон" матбуот хизмати.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)