Тухель “Челси” раҳбариятига тезда олинадиган учта суперюлдуз рўйхатини берди

“Челси” бош мураббийи Томас Тухель клуб хўжайинларига тез орада ўз шогирдлари орасида кўрмоқчи бўлган футболчилар рўйхатини тақдим қилди.

Ёзда “Интер”нинг қимматбаҳо ҳужумчиси Ромелу Лукакуни харид қилган германиялик мутахассиснинг олдинги чизиқ вакилларидан кўнгли тўлмаяпти. Шу боис, Тухель таклиф қилинадиган энг муҳим ўйинчи сифатида “Боруссия” тўпурари Эрлинг Холандни белгилади.

“Челси” бош мураббийи майдон марказига “Лейпциг” ярим ҳимоячиси Дани Ольмони олиб келишни истаяпти.  Испаниялик истеъдод эгаси “аристократлар” жамоасида Матео Ковачич ёки Нголо Кантенинг ўрнини эгаллайди.

Ниҳоят, ҳимояни мустаҳкамлаш учун Томас Тухель Жюль Кунде кераклигини таъкидламоқда. “Челси” раҳбарияти “Севилья”нинг франциялик ҳимоячисини олиш учун 60 миллион евро беришга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!