У “Челси”дан кетади

Лондонликлар ярим ҳимоячиси Билли Гилмор ёзда бир мавсумга “Челси”ни тарк этади.

Шотландиялик ярим ҳимоячи тез орада тиббий кўрийдан ўтиб, “Норвич” билан шартнома имзолаши кутиляпти.

Томонлар келишувига кўра, “Норвич” Гилморни бир мавсум ижарага олади ва чемпионат якунлангач, футболчини ортга қайтаради.

Билли якунланган мавсумда Англия премьер-лигасида атиги бешта учрашувда майдонга тушди. “Челси” мураббийлари 20 ёшлиф утболчи “НОрвич”да ўйнаб, тажриба тўплашини истамоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!