УЕФА президенти ЕЧЛ қуръасида йўл қўйилган хатолик ҳақида гапирди

Ҳафта бошида УЕФА техник хато туфайли Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичига қуръа ташлашни қайта ўтказди. Бу воқеага ташкилот президенти Александр Чеферин ўз муносабатини билдирди.

"Дастурий таъминотда муаммо юзага келди. Бу УЕФАнинг айби. Биз буни тушунамиз. Шунинг учун компьютер технологияларига кўп ҳам ишониш керак эмас", - деди деди Чеферин ОАВ вакилларига содир бўлган воқеа учун узр сўраб.

Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичи феврал ойи ўрталарида бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×