Уэйн Руни

"Дерби Каунти" клуби бош мураббийи Уэйн Руни эгаллаб турган лавозимидан озод этилиши мумкин.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга қараганда, агар молиявий ҳисобот қоидаларини бузганлиги учун унга нисбатан санкциялар қўлланилса, 35 ёшли мутахассис клубни тарк этмоқчи.

Гап шундаки, “Дерби Каунти”га нисбатан жиддий чоралар кўрилиши, аниқроғи жамоа Чемпионшипдан Лига 1 га тушириб юборилиши мумкин. Руни эса бундай паст дивизионда ишлашни хоҳламаяпти.

Уэйн Руни "Дерби Каунти"ни 2020 йилнинг ноябридан буён бошқариб келмоқда. Унинг жамоаси ўтган мавсум Чемпионшипни 21-ўринда якунлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар