UFCга ўтиши кутилаётган ҳамюртимиз эртага Истанбулда жанг қилади

Аралаш жанг турлари бўйича юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Шавкат Минаваров эртага, 5 сентябрь куни Туркия пойтахти Истанбул шаҳрида жанг қилади. +90 кг вазндаги спортчимиз профессионал муайтай кечасидаги асосий жангда мезбонлар вакилига қарши баҳс олиб боради.

Қўл жанги бўйича Осиё чемпиони ҳисобланган Минаваров мазкур халқаро турнирдаги ғалабаси орқали UFC эътиборини ўзига қаратиши ва промоушен билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Фурсатдан фойдаланиб, Шавкат Минаваровга омад тилаймиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!