Асосий мазмунга ўтиш

Улуғбек Рашитов икки карра Олимпиада чемпионига айланди

Катта ғалаба!

"Париж-2024" Олимпиадаси давом этади. 

Улуғбек Рашитов Олимпия ўйинларининг икки карра ғолиблигига эришган биринчи ўзбек таэквондочиси сифатида ўз номини муҳрлаб қўймоқда. -68 кг вазн тоифасида иштирок этган юртдошимиз финалда иорданиялик Заид Каримни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар ҳозирча 2 та олтин ва 2 та бронзани ташкил этмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ