Умрининг 31 йилини "Арсенал"га бағишлаган Стив Боулд клубдан кетмоқда

"Арсенал"нинг собиқ футболчиси ҳисобланган Стив Боулд жамоани тарк этмоқда. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

58 ёшли мутахассис 31 йилдан бери Лондон клубида фаолият юритиб келаётган эди. Боулд сўнгги икки мавсумда “канонирлар”нинг U23 жамоасини бошқарди.

Бунгача у 7 йил давомида “Арсенал”нинг собиқ бош мураббийи Арсен Венгерга ассистентлик қилган. Боулд 2001 йилдан 2012 йилгача U18 ўсмирлар жамоасини бошқарган.

Стив Боулд футболчи сифатида "Арсенал"да 11 йил тўп сурди ва клуб билан 3 марта мамлакат чемпиони бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!