Унинг фаолиятида ҳеч қачон бундай муваффақиятли старт бўлмаган

УЕФА Конференциялар лигаси гуруҳ босқичининг 1-турида Жозе Моуриньо бошчилигидаги "Рома" ўз уйида Софиянинг ЦСКА клубини қабул қилди. Шу куни Италия клуби йирик 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Таъкидлаш жоизки, бу португалиялик мутахассиснинг “бўрилар” бошқарувига келганидан буён кетма-кет олтинчи ғалабаси бўлди. Marca нашри хабарига кўра, Моуриньо ўз фаолиятида биринчи маротаба янги жамоада шу тарзда ижобий старт олишга муваффақ бўлди.

58 ёшли Моуриньо жорий йил июль ойида Рим жамоасининг бош мураббийи сифатида иш бошлади. Томонлар 2024 йилнинг ёзига қадар тузилган меҳнат шартномасини имзолашди.

"Рома" кейинги ўйинини сафарда "Верона" билан ўтказади. Ўйин 19 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!