Усмон Тошев яна Тожикистонда!

Ўзбекистон футбол ассоциациясида терма жамоалар бўлими бошлиғи сифатида ишлаётган Усмон Тошев Тожикистонга жўнаб кетди. Бу хусусида Тожикистон футбол федерацияси матбуот хизмати маълумот берди.

“Тожикистон футбол федерациясининг ташаббуси билан Душанбедаги “Ватан” меҳмонхонасида болалар умумий футболида ишлаётган мураббийлар учун ўқув-семинари ташкил этилди.

Мураббийлар учун ташкил этилган мазкур курсни ўзбекистонлик ФИФА ва ОФК инструктори, ўз вақтида Тожикистон терма жамоасига устозлик қилган Усмон Тошев бошқармоқда.

тошев1_2

Курснинг очилиш маросимида Тожикистон болалар футболи лигасининг раҳбари Увайдо Давлатбеков ҳам иштирок этди. У курсга ташриф буюрган болалар футболи мураббийларини илиқ қаршилаб, уларга омад ёр бўлишини тилади. Унда 30 нафар мураббийлар қатнашишяпти.

Яқин тўрт кун ичида мураббийлар “6-12 ёшдаги болалар футболида жисмоний тайёргарлик ҳақидаги йўриқнома” мавзусида ўз билимларини ошириб олиш имкониятига эга бўлишади”, - дейилади ташкилот матбуот хизматининг хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Тошев 2018 йили дастлаб Тожикистон олимпия терма жамоасини бошқарди. Кейинроқ эса у Тожикистон миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Шу йилнинг ўрталарида Усмон Қудратович терма жамоа билан хайрлашган.  

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×