Вараннинг "Реал"дан кетиши деярли аниқ бўлди

"Реал"нинг франциялик ҳимоячиси Рафаэль Варан клубни тарк этишга қарор қилди, деб хабар бермоқда The Athletic.

Юқоридаги манбанинг хабарига кўра, 28 ёшли футболчи “қироллик клуби” билан бир йилдан сўнг тугайдиган амалдаги шартномасини узайтиришдан бош тортган. Энди "Реал" Варанни келаси йил текинга қўйиб юбормаслик учун уни шу ёзда сотиши керак бўлади.

Варан учун асосий даъвогар "Манчестер Юнайтед" ҳисобланади. Манкунианликлар Рафаэль учун “Реал”га 45 миллион евро таклиф қилишмоқда. Мадридликлар эса 60 миллион олишни истамоқда, аммо бошқа харидор чиқмаса улар барибир нархни пасайтиришга мажбур бўлади.

Варан манкунианликлар билан йилига 12 миллион евро маош оладиган шартнома борасида келишиб олган. Таққослаш учун, "Реал" унга йилига етти миллион евролик маош таклиф қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!