Вилли Саньол Ўзбекистонга қарши ўйиндан кейин: "Ғалабадан хурсандман, аммо бу энг яхши ўйинимиз эмасди"

Кеча Грузия ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари иштирокидаги учрашувни мухлислар кузатди. Афсуски, вакилларимиз сафарда 1:0 ҳисобида мағлубиятга учради.

Гарчи учрашув давомида футболчиларимизда имкониятлар кузатилган бўлса-да, улардан фойдаланишга оқсадилар. Грузия эса ўзи яратган имкониятдан қандай фойдаланиш кераклигини кўрсатиб қўйди.

Умуман олганда, икки жамоа учун ҳам яхши ўйин бўлди, деб айтиш мумкин. Бу ўртоқлик мақомидаги баҳс бўлишига қарамасдан жамоалар ғалаба учун охиригача курашишди. Ўйиндаги кескинлик сезилиб турди. Аммо натижа бўйича Грузиянинг қўли баланд келди.

Мазкур учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжунида Грузия терма жамоаси бош мураббийи Вилли Саньол мазкур ўйин борасидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

- Албатта, бу бизнинг энг яхши ўйинларимиздан бири эди, деб айта олмайман. Футболчиларга ўйиннинг муҳимлигини барибир тушунтириб бўлмайди. Яъни, барибир бу ўртоқлик учрашуви ва ҳар қандай ҳолатда ҳам расмий ўйинлардаги кайфиятни бера олмайсиз. Аммо бу ўйин шуниси билан муҳим эдики, биз 2021 йилдаги сўнгги учрашувда майдонга тушдик. Шунинг учун ҳам йилни яхши кайфиятда тугатиб олиш жуда ҳам муҳим эди. Энди футболчилар март ойига қадар танаффусга чиқиб кетишади. Ўртадаги узоқ муддат давомида бу охирги ўйин сифатида хизмат қилади. Натижадан ҳам муҳимроқ ҳолат сифатида шуни айтмоқчиманки, биз ҳаммасдан ҳам кўра, ўз ўйинимиздан роҳат олишимиз лозим эди. Албатта, ғалабадан хурсанд бўлдим, бироқ бу энг яхши ўйинларимиздан бири эмасди.

саньол2222

Ҳа, ушбу учрашувнинг айниқса биринчи бўлимида пасларимиз яхши чиқди. Лекин ҳимоядан ҳужумга ўтишда бизда бироз муаммолар кузатилди. Албатта, бу борада ишлаймиз. Лекин жамоамиз ўйинда устунлик қила олди. Швеция билан ўйиндаги каби бу учрашувда ҳам ҳимоя чизиғимиз бир хил эди. Уларни ўзгартириш имконияти ҳам йўқ эди. Швеция билан беллашувдаги таркибни майдонга туширишга мажбур бўлдик. Ҳозирча бу натижага эришишимизга етарли бўлди.

Давид Волковнинг ўйини ҳақида гапирадиган бўлсак, у жуда яхши ҳаракат қилди. Чизиқларда фаол ўйнай олди, тезкорлик кўрсатди. Швецияга қарши беллашувда ҳам Волков ўзини яхши жиҳатдан кўрсата олганди. Ушбу учрашувда ҳам у жамоамизга катта ёрдам кўрсата олди. Марказдаги бошқа футболчилар, масалан Хвича Кварацхелия ва яна бошқа ижрочилар билан ўзаро бир-бирини тушуниб ўйнаши ажойиб кўриниш оляпти. Хуллас, имкон қадар жамоамизга ёрдам беришга ҳаракат қиляпти.

саньол22

Шу билан март ойигача танаффусга чиқиб кетяпмиз. Албатта, йил якунлари бўйича жуда ҳам позитив кайфиятдаман. Албатта, бизда ёмон ва у қадар қовушмаган ўйинлар ҳам бўлди. Сентябрь ойида Косово ва Испания терма жамоасига қарши баҳсларда яхши ҳаракат қила олмадик. Аммо октябрдаги ўйинлар ва ноябрь ойидаги Швеция ҳамда Ўзбекистонга қарши беллашувлар бизни йилни яхши кайфиятда тугатишимизга сабабчи бўла олди, деб ўйлайман. Табиийки, март ойигача бўлган муддат давомида биз ўз ўйинларимизни таҳлил қилиб чиқамиз. Футболчиларимизни келгуси йилнинг баҳорида ўз спорт формаларида миллий жамоага кела олишади, деб умид билдириб қоламиз. Ўзбекистонга қарши ўйин бизга йилни яхши кайфиятда якунлашга имконият берди, деб ўйлайман.  

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!