Винисиус Жуниор: "Умид қиламанки, Ламин Ямал ҳам бу курашни давом эттиради"
"Реал" вингери Винисиус Жуниор Чемпионлар Лигаси доирасида "Бавария"га қарши учрашув олдидан матбуот анжуманида расизмга қарши кураш ҳақида фикр билдирди.
"Бу мураккаб масала. Умид қиламанки, Ламин Ямал ҳам бу курашни давом эттиради.
Бизнинг пулимиз бор, лекин қашшоқ қора терили одамлар учун ҳамма нарса анча қийинроқ. Испания, Германия ёки Португалия расист мамлакатлар, деб айтмайман, аммо ҳар бир мамлакатда расистлар бор.
Агар биз бирга курашсак, умид қиламанки, бошқа футболчилар ва оддий одамлар бу муаммолардан азоб чекмасликлари мумкин бўлади", – деди Винисиус.
Фикрлар