Асосий мазмунга ўтиш

Бокс

World Boxing кубоги. Яна 3 нафар боксчимиз ярим финалда!

Ahmadbek Eshmatov
Изоҳлар: 0

Куннинг 2-дастур жанглари бўлиб ўтди.

Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида World Boxing ташкилоти кубоги баҳсларининг сўнгги финал босқичи бўлиб ўтмоқда. Бугунги чорак финалдан 7 нафар вакилимизнинг жанглари ўрин олганди. Бироз олдин куннинг 2-дастур баҳслари ҳам якунланди. 

-50 кг вазнда бўлиб ўтиши керак бўлган чорак финал баҳси, Жанубий Кореялик Ёон Таегеуннинг жагдан бош тортганлиги сабабли ўтказилмайдиган бўлди;

-70 кг вазнда Муҳаммадазизбек Исмоилов Жанубий Корея вакили Ким Жоонсудан 5:0 ҳисобида устун келди;

Жасурбек Йўлдошев бугунни ғалаба билан якунлаб берди. Боксчимиз -85 кг вазнда бўлиб ўтган баҳсда австралиялик Жон Лачланни 5:0 ҳисобида мағлуб этди;

Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ