Хави “Барселона”да қачонгача ишлаши айтилди

“Барселона” матбуот хизмати Хави Эрнандес билан шартнома муддатини ва кутилаётган тадбирлар ҳақидаги маълумотларни эълон қилди.

Унга кўра, 41 ёшли мутахассис Каталония клубини 2024 йилнинг ярмигача бошқаради. Агар натижалар қониқарли бўлса, ҳамкорлик яна узайтирилиши мумкин.

Хави 8 ноябрь куни бош мураббий вазифасига киришади. Уни жамоага ва мухлисларга таништириш тадбири душанба куни “Камп Ноу” аренасида ташкил этилади. Тадрибдан сўнг испаниялик мутахассис матбуот анжуманида журналистлар билан мулоқот қилади.

Хави “Ал-Садд” билан амалдаги шартномани муддатидан олдин бекор қилгани учун қатарликлар 5 миллион евро миқдорида бадал пули талаб қилмоқда. Энди ушбу сумманинг ярмини “Барселона” қолган қисмини Хавининг ўзи тўлайди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар