Хайрулла Ҳамидов: Қочиб кетиб гол уриш борасида Элдор борган сари монстрга айланмоқда
Элдор Шомуродов ҳаракат қилаётган "Рома" клуби мавсумолди йиғин давомида ўртоқлик ўйинлари ўтказмоқда. Римликлар бу гал Испанияда "Бетис" билан куч синашди. Беллашувда "бўрилар" 5:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Бироқ биз учун аҳамиятлиси, ҳамюртимиз илк ўйинидаёқ гол уришга ва бир марта ассистни амалга оширди.
Таниқли шарҳловчи Хайрулла Ҳамидов телеграмдаги саҳифасида ушбу воқеликка ўз муносабатини билдирди.
- Қочиб кетиб гол уриш борасида Элдор борган сари монстрга айланмоқда. Бир гол, бир ассист - дебют ўйинга ёмонмас, а?!
Жамоаси ютқазди дарвоқе. Шомуродов ўртоқлик ўйинида ҳам жанг қиладиган, мураббийи билан қўшилиб икки футболчиси қизил карточка оладиган масканга келганини англаб олди (Расмий ўйинлар қандай бўлади, билмаймиз).
Хуллас, нима бўлган тақдирда ҳам табрик! - деди Хайрулла Ҳамидов.
Фикрлар